Тартибга солувчининг ишоралари қандай маънони англатишини биласизми?
Қоидаларга кўра, тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда:
- чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, рельссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади;
- олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади;
ўнг қўли олдинга узатилганда:
- чап ёнидан трамвайга чапга, рельссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда;
- олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади;
- орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
- пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонидан қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади;
қўлини юқорига кўтарганда:
- ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдаларга тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин. Ишоралар яхши кўриниши учун тартибга солувчи жезл ёки ёруғлик қайтарадиган қизил рангли мосламаларни қўллаши мумкин.
Барча ҳайдовчи ва пиёдалардан йўлларда тартибга солувчиларнинг ишораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.