Ташаккурнинг оддий кўриниши
Андижон вилоятидаги блок постларнинг бирида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими ноодатий вазиятга дуч келди. У йўналишсиз таксини тўхтатади. Олдинроқда тўхтаган таксининг ёнига яқинлашган ходимнинг орқа ойнага ёзилган миннатдорчилик сўзларига кўзи тушади. Такси хайдовчиси пандемия даврида ўз бурчига содиқ қолган ҳолда хизмат вазифасини бажараётган тиббиёт, ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига ўзининг миннатдорчилигини шу орқали изхор қилмоқчи бўлганини айтган. Айни дамда ушбу автомашина Андижон шаҳри кўчаларида ҳаракатланмоқда.
Биз эса синовли кунларга Ватан олдидаги бурчини адо этаётган ходимларга ўз ташаккурини оддийгина йўл билан ифода этган ушбу фуқарога ҳамда белгиланган карантин талабларига риоя қилаётган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз!