ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ШАЙ
Бу йил Тошкент вилояти ҳудудида 116100 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Бу ҳосилни қисқа фурсатларда ўриб олиш учун жами 356 та юқори унумли комбайнлар жалб этилади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ушбу ишларга масъул бўлган тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорликда уларнинг техник ҳолатини кўрикдан ўтказишди. Бу кўриклар давомида аниқланган айрим камчиликлар тезда бартараф этилиб, комбайнлар тўлиқ мавсумга шай ҳолатга келтириб қўйилди.
Шунингдек, ғалла майдонларига олиб борувчи, дон ташилиши кўзда тутилган хўжалик ички йўллари ҳам текшириб чиқилди. Бу текширувларда аниқланган камчиликлар ҳам бартараф этилиб, йўллар мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди. Бундан ташқари ўримда қатнашадиган транспортлар ҳайдовчиларига “Ўзагробанк”нинг пластик карточкалари тарқатиб чиқилди. Мавсум давомида ушбу карталарга кўрсатилган хизмат учун тўланадиган пуллар тушириб берилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жойларда ғалла ўрими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча шароитлар бўлишига алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати