Тест режимида

Хабарлар

Текширув давомида қидирувда бўлган яна бир шахс аниқланди

2021 йил 20 октябрь куни соат 02:00 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Тошбоев томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 1982 йилда туғилган Н.З.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро Н.З. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 13 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.З. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.