Тест режимида

Хабарлар

Текширув давомида “Спарк” йўловчиси шимининг чўнтагидан...

Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 09:20 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2-батальон ЙПХ инспекторлари А.Химматов, З.Кушбоев, Кинология хизмати ходими Б.Хатамов ҳамда ППХБ ходимлари Б.Султонхуджаев, Н.Кабиловлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, “Спарк” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси 1975 й.т. Б.Д.нинг шимини ўнг кичик чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Д. ва топилган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати