Тест режимида

Хабарлар

Текширув мобайнида йўловчининг ёнидан психотроп дори воситалари топилди

2021 йил 11 декабрь куни соат 21:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1987 йилда туғилган Д.Х.нинг ёнидан 3 дона “Тропикамид” ҳамда 3 дона “Регапен” номли ва 18 дона “Карбамазепин” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Х. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.