Текширувлар давомида аниқланган навбатдаги фактлар
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2022 йил 1 март куни соат 03:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Matiz" русумли атвомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга солинган, ҳаворангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 28 февраль куни соат 22:20 ларда, Шайхонтоҳур туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Толипов ва А.Икромовлар томонидан, Нурафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчилари, 1974 йилда туғилган А.Ш. ҳамда 1991 йилда туғилган А.Н.ларнинг ёнидан, 1 дона “Снуп” номли дори идиши ичида таркиби номаълум бўлган, ўткир ҳидли суюқлик, 1 дона “Зардекс” номли психотроп дори воситаси ва целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган воситалар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.