Текширувлар давомида аниқланган навбатдаги фактлар
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 27 ноябрь куни соат 22:40 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Усмонов ва Х.Халиловлар томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1985 йилда туғилган К.Х.нинг ёнидан ўн минг сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.Х. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 27 ноябрь куни соат 22:40 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Равшанов ва И.Джумабоевлар томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Р.И.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.И. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 28 ноябрь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Нурхўжаев томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.С.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.С. ва топилган модда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 28 ноябрь куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Баратов ва У.Отақуловлар томонидан, Файзли Тошкент кўчасида йўл четида тўхтаб турган "Lada" русумли автомобиль текшириб кўрилганда, йўловчи, 2001 йилда туғилган М.М.нинг ёнидаги сигарета қутисидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва топилган моддалар Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...