Текширувлар давомида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган ҳамда қидирувда бўлган шахслар аниқланмоқда
Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:
- 2021 йил 23 сентябрь куни соат 00:10 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ж.Тўрабоевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Matiz” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1995 йилда туғилган О.Н. ўзининг кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро О.Н.га тегишли бўлган пакет ичидан, гугурт қутисига жойлаштирилган, қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Н. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 23 сентябрь куни соат 14:10 ларда, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Нишонбоев ва Ғ.Саидқосимовлар томонидан “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Ж.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Р.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 19 июль кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Ж. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.