Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида гиёҳвандлик моддасини сақлаш билан боғлиқ фактлар аниқланиши давом этмоқда

ЙПХ масканларидаги текширувлар давомида:

- 2021 йил 3 ноябрь куни соат 23:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ж.Турабоевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia-2" русумли автомобиль тўҳтатилганда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган В.А. узининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобиль салонидан, қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро В.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 3 ноябрь куни соат 01:20 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Х.Тошматов ва С.Бегматовлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.К.нинг чўнтагидан, оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.К. ва аниқланган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...