Текширувлар давомида икки нафар ҳайдовчи пневматик қурол сақлаб юрганлиги аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 20 апрель куни соат 00:10 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Хикматов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаор С.Б. ва топилган қурол Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 20 апрель куни соат 11:00 ларда, М.Улуғбек туманида жойлашган “Тузел” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Рахимов ва С.Исроиловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Т.Н. бошқарувидаги "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Н. ва топилган қурол М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.