Текширувлар мобайнида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 25 февраль куни соат 23:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Ж.Тўрабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1978 йилда туғилган Д.Т.нинг ёнидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Т. ва аниқлаган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 26 февраль куни соат 03:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб борётган ЙПХ ходими И.Қаюмов томонидан, М.Ашрафий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган С.Т.нинг ёнидан қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Т. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...