Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 25 ноябрь куни соат 15:40 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Саидалиев томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган М.Х.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Х. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 25 ноябрь куни соат 23:40 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Эргашов томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган С.Т.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда ҳамда йўловчи, 1990 йилда туғилган Ж.Й.нинг ёнидан целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва топилган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...