Тест режимида

Хабарлар

Телефон ғилофи орқасидан...

2022 йил 4 май куни соат 22:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Джўраев ва Ж.Турабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1992 йилда туғилган А.Н.нинг қўл телефони ғилофи орқасидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Н. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.