Тез тиббий ёрдам автомашинаси “Эпика” билан тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 апрель куни соат 12:40 лар атрофида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Нурафшон-Фаробий кўчалари кесишмасида чақирув бўйича маёқчалари ёқилган ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчи Г.И. “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида ҳаракатланиб чиққан вақтида яшил чироқда кесишмадан ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Натижада, “Эпика” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, “Форд” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур тўқнашув юзасидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати