Тест режимида

Хабарлар

ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!

2023 йил 2-5 февраль кунлари А-373 "Тошкент-Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида ва М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автойўлининг "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида;

- Наманган вилояти: Поп туманида;

- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.