ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!
2023 йил 8-11 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори қисмида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.