Тест режимида

Хабарлар

ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25-26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

24 февралда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

24-25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 совуққача, республика шимолида 5-10 совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача қисқа муддатга пасайиши кутилмоқда.