Тест режимида

Хабарлар

ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 2023 йил 24-26 февраль кунлари А-373 "Тошкент – Ўш" автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 21-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;

- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида;

- Наманган вилояти: Поп туманида;

- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.