ТЕЗКОР ШТАБ ИШ БОШЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида берилган топшириқлар ижросини бекаму-кўст таъминлаш ҳамда республиканинг барча ҳудудларига стратегик хом ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва коронавирус пандемияси вақтида ҳаёт маромини белгиловчи объектларнинг ишчи-хизматчиларини ташишни ўз вақтида ташкиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш
бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.
Унга кўра, республика ҳудудида коронавирус пандемияси вақтида иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи транспорт воситаларининг харакатланишини ташкиллаштириш ва мониторингни таъминлаш бўйича Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ў.Собиров бошчилигида Республика тезкор штаби ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилди.
Тезкор штаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида ўз фаолиятини бошлади. Тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини сутка давомида узлуксиз равишда амалга оширади. Иқтисодиёт, саноат, озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланиши йўналишидаги саволларга қўйидаги телефон рақамлари орқали штаб аъзолари жавоб беради:
71-267-65-30;
71-267-63-58;
71-268-00-36.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати