Тезлик — кўнгилсиз ҳодиса сари сизни янада тезлаштиради
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда текширувлар давомида, давлат рақам белгисини яшириб ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари тўхтатилиб, тегишли чора кўрилмоқда. Жорий йилнинг 5 февраль куни ушбу қоидабузарлик бўйича мотоцикл ҳайдовчиси тўхтатилди ва унга нисбатан баённома тузилиб, мотоцикл вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Сиз шошаётган манзилга, биз соғ-саломат етиб боришингизни, ушбу қоидабузарликни такрор содир этмаслигингизни истаймиз!