Тезликни меъёридан оширманг!
Андижон вилоятининг айрим худудларида 30 апрель кунидан бошлаб махсус комиссия қарорида белгиланган вақтларда транспорт воситаларининг ҳаракати анча кўпайди. Сабаби карантин ҳолатининг юмшатилиши, фуқароларни иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда белгиланган вақтларда кўчага чиқишлари мумкинлиги тўғрисидаги тартиб жорий этилди.
Шундай экан, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида серқатнов бўлган йўлларга транспорт воситалари тезлигини назорат қилувчи "Avtocon" ва "Мултирадар" тезлик ўлчаш қурилмалари ўрнатилиб, ҳизмат олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ вилоят ҳудудида ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасликларини сўраб, тезлик ўлчовчи радарлар вилоят ҳудуди бўйлаб белгиланган жойларга ўрнатилганлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати