Тезликни назорат қилиш орқали ЙТҲларнинг олдини олишга эришиш мумкин
Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда автомототранспорт воситаларининг тезлигини назорат қилиш мақсадида махсус радар мосламалари билан жиҳозланган автомобилларни айнан мазкур ҳудудларга жалб этиш бўйича ходимларга йўриқномалар берилди.
Сўнгги вақтларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти тезлик билан боғлиқлиги, "авария" ўчоқлари ҳисобланган ҳудудларда назорат рейд ва тарғибот тадбирлари янада кучайтирилиши ҳам таъкидланиб ўтилди.