Ўтган 2019 йилда Тошкент вилоятида 21 нафар болалар йўл-транспорт ҳодисалари натижасида вафот этишган
Ўтган 2019 йилда Тошкент вилояти автомобиль йўлларида болалар иштирокида 131 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Бу ҳодисаларда 21 нафар болалар ҳалок бўлиб, 110 таси турли даражадаги тан жароҳатларини олишган.
Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида айнан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан бир қанча масъул рахбар ва ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш қатнашчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Йиғилишда Халқ таълими бошқармасининг вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликдаги болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга йўналтирилган, аниқ, манзилли режалар жамланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич бажаришга келишиб олинди. “Йўл харитаси”га эса ҳар бир шаҳар ва тумандаги мактабларда намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги синфхоналарини ташкил этиш каби муҳим вазифалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати