Тест режимида

Хабарлар

Тўй таъзияга айланиши ҳеч гап эмас эди

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида тўй кортежида ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчилари қоида нималигини унутишди.

Турли манёврлар билан, қарама-қарши йўналишга чиқиб нафақат ўзлари, балки бошқа ҳаракат иштирокчилари саломатлигини ҳам хавф остига қўйишган.

Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар эканлигини айни вақтди тушуниб етишди. Ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилди.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қизиққонлик ортидан оғир оқибат юзага келиши мумкинлигини ҳам унутмасликларини сўраб қоламиз.