Тоғли ҳудудлардан ўтган автомобиль йўлида ўта эҳтиёткор бўлинг
Баҳор фаслида табиат уйғониб, атроф-теварак турли рангларга бурканиб, ўзининг асл гўзаллигини намоён этади.
Ушбу фаслда дўстлар жамланиб ёки оилавий йиғилиб, айримлар жамоа бўлиб дам олиш, ҳордиқ чиқариш мақсадида юртимиздаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига ошиқадилар.
Тоғли ҳудудлардан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланишнинг ҳам ўз қоидалари мавжуд. Яъни, ушбу ҳудудларда ўрнатиладиган огоҳлантирувчи йўл белгилари одатий шаҳар йўлларида учрамаслиги мумкин. Ҳайдовчилар олдинда қандай хавф ёки ўзгаришлар борлигини англаш учун белгининг мазмунини билишлари талаб этилади.
Тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканлари ва шунга ўхшаш ҳудудларга саёҳатга боришда ҳайдовчилардан ўта эҳтиёткорлик билан, қоидаларга амал қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб, белгиланган тезликда ҳаракатланишларини сўраймиз.
‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини хавфга қўйманг!