Тест режимида

Хабарлар

Тонировка қилиб, рухсатнома олиш эсларидан чиқибди

Жорий йилнинг 17-18 март кунлари Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан олиб борилган авторейд тадбирлари давомида турли қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар аниқланди. Ушбу ҳайдовчилар орасида рухсатномасиз транспорт воситасининг ён ойналарини қорайтириб олганлар ҳам мавжуд. Уларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, бошқарувидаги транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати