Тест режимида

Хабарлар

Тонировка учун ҳам, карантин вақтида ҳаракатланиш учун ҳам рухсатномаси бўлмаган қоидабузар аниқланди

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрига олиб кирувчи 27 та тўсиқ постлар мавжуд. Ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва масъул ташкилот вакиллари карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат олиб боришмоқда.

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 14:30 лар атрофида “Ласетти” русумли транспорт воситаси Самарқанд шаҳрига олиб кирувчи 3-тўсиқ постда тўхтатилиб текширилган. 

Текширув давомида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчисининг Самарқанд шаҳар ҳудудида ҳаракатланиши учун махсус рухсатномаси, яъни стикери йўқлиги, қолаверса ЙҲХБнинг тегишли рухсатномасини олмасдан транспорт воситасининг ён ойналари тусини ўзбошимчалик билан қорайтириб олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддалари асосида баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати