Тест режимида

Хабарлар

Тормоз, руль ва уловчи қисмларида носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқарганлик учун қандай жазо чораси мавжуд?

Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси учинчи қисмига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади ва ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра, транспорт воситаси махсус белгиланган жойга ушланиб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати