Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари бир йил давомида 5 ва ундан ортиқ қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар билан мунтазам суҳбатлар олиб боришмоқда...
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари маълумотлар базасидаги бир йил давомида 5 мартадан кўп йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига йўл қўйган ҳайдовчилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларидан ўзларига тўғри хулоса чиқаришлари, бошқа қоидабузарликлар содир этмасликлари ҳақида тилхатлар олиш амалиёти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати