Тошкент шаҳарда содир бўлган, ижтимоий тармоқларда видео лавҳаси тарқалган ЙТҲ юзасидан
Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 19:45ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Нурафшон-Кўкча дарвоза кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1953 й.т. А.И. “Ваз 2101” русумли транспорт воситасида чап томонга бурилаётиб, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 й.т. Д.Х. бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли транспорт воситасига йўл бермаслиги оқибатида тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида, “Нексия-3” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1971 й.т. Д.А. ҳамда “Ваз 2101” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.И. ва йўловчиси 1956 й.т. М.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати