Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари кўздан кечирилди...
Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ раҳбариятининг тегишли кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Яшнобод туманида жойлашган, “Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик жамиятига тегишли 1-сонли автосаройда учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда 88 нафар ҳайдовчилар иштирок этишди. Ҳайдовчилар билан ҳозирги кунда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, йўлларда ҳайдовчилик маданиятига ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари, йўналишга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техник ҳолатига, тозалигига, ҳайдовчиларнинг ташқи кўринишига эътиборли бўлишлари, ҳамда йўловчилар билан хушмуомалада бўлиб, уларга сифатли хизмат кўрсатишлари юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.
Учрашув сўнгида, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеолавҳалар монитор орқали намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати