Тест режимида

Хабарлар

Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимига "Танбеҳ" интизомий жазоси қўлланилди

Ижтимоий тармоқда "ГАИ: қоида буздингиз, лекин белги йўқ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, хизмати давомида Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларига амал қилмаганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Шириновга нисбатан "Танбеҳ" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.