Тошкент шаҳрида “Тарғибот куни” ўтказилди...
Тошкент шаҳрида “Тарғибот куни” ўтказилди...
Жорий йилнинг 14 февраль куни Яккасарой тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 144-сонли умумий ўрта таълим мактабида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Жалилов Рафик Қўлдошевич томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли Қарорига асосан “Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” доирасида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда мазкур мактабнинг 223 нафар ўқувчилари, 46 нафар ХТБ ходимлари ва мактаб ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Жами иштирокчилар сони 275 нафарни ташкил этди.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, болаларни йўлларда ҳаракатланиш чоғида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари тушунтирилиб, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб этувчи роликлар намойиш этилди. Шунингдек, 2019 йил мобайнида ва 2020 йил бошидан шу кунга қадар болалар иштирокида содир бўлган ЙТҲларнинг сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилиниб келгусида болалар иштирокидаги ЙТҲлар содир бўлишиини олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати