Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Б.Нигманов вилоят фуқароларига мурожаат билан чиқди
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Б.Нигманов яқин кунларда содир этилган оғир оқибатли ЙТҲлар ва Тошкент вилояти ҳудудида содир этилаётган пиёдалар, велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар юзасидан фуқароларга мурожаат билан чиқди. Мурожаат бошида Б.Нигманов Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган аянчли ЙТҲларга яна бир бор тўхталиб ўтди. Вилоят ҳудудида ЙТҲларнинг олдини олиш борасида ўтказилаётган рейд тадбирлари, амалга оширилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига ҳам алоҳида тўхталди. Рейдлар давомида йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан содир этилган қоидабузарликлар сарҳисобини эшиттириб ўтди. Мурожаат якунида барча йўл ҳаракати қатнашчиларига, ота-оналарга йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс эканлигини яна бир бор эслатиб, барчадан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўради.