Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилояти йўлларида тезликни меъёридан оширганлар сони қанча (ҳудудлар кесимида)?

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида ҳайдовчилар томонидан тезликни белгиланган меъёридан оширилиши оқибатида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида  замонавий, онлайн режимида ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари амалиётда қўлланилиши давом этмоқда.

Маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, жорий йил бошидан буён ҳозирги кунга қадар вилоят ҳудудида фоторадарлар орқали жами 457828 та тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқарганлик ҳолатлари аниқланган. Бу кўрсатгич республиканинг бошқа ҳудудларига қараганда анча юқори ҳисобланади.

Қоидабузарлик содир этган транспорт воситаларининг рўйхатда туриш манзили бўйича таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак: 

Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи транспорт воситалари - 208866 та қоидабузарлик;

Тошкент вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари - 116053 та қоидабузарлик;

Сирдарё вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 15014 та қоидабузарлик;

Жиззах вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 11337 та қоидабузарлик;

Самарқанд вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 16280 та қоидабузарлик;

Фарғона вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 23953 та қоидабузарлик;

Наманган вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 16460 та қоидабузарлик;

Андижон вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 14850 та қоидабузарлик;

Қашқадарё вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 13147 та қоидабузарлик;

Сурхондарё вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари - 6301 та қоидабузарлик;

Бухоро вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари - 5994 та қоидабузарлик;

Навоий вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 3432 та қоидабузарлик;

Хоразм вилоятида рўйхатда турувчи транспорт воситалари – 3079 та қоидабузарлик;

Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатда турувчи транспорт воситалари - 1649 та қоидабузарлик содир этиб тезлик меъёрига амал қилмаган.

Бошқа ҳудудларда рўйхатда турувчи транспорт воситалари жами қоидабузарликларнинг 75 фоизини ташкил этиши таҳлиллардан маълум бўлмоқда.

Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида радарлар тезликни назорат қилишда давом этади.