Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ҳам рейдлар кучайтирилган
Республикамиз ҳудуди бўйлаб содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми йўл ҳаракати қатнашчиларининг эътиборсизлиги, белгиланган қоидаларни четлаб ўтиши сабаб содир бўлмоқда. Ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириш, маст ҳолатда бошқариш, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этмаслик ҳолатлари ҳам аянчли оқибатларни юзага келтирмоқда.
Ана шундай қоидабузарликларни камайтириш, йўл ҳаракати қатнашчиларини тартибга чақириш, ҳайдовчи ва пиёдалар фақат йўл назоратчиси бор вақтларда эмас, балки ўз-ўзидан қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида бошқа ҳудудлар каби Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ҳам рейд тадбирлари кучайтирилди.
Тадбирлар давомида транспорт воситасини маст ҳолда, меъёрий ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчилар аниқланди. Шунингдек, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланган тартибда чора кўрилди.