Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл белгилари янгиланмоқда
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан автомобиль йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш йўналишида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, йўлларни турли хил ҳодисалардан ҳоли, хавфсиз ҳудудга айлантириш учун энг аввало шу каби ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш жуда кўп нарсаларга боғлиқ. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг барчаси қайсидир даражада унга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Бу белгилар ҳаракат иштирокчиларига ҳам маъқул келмоқда. Айниқса, ҳудудни яхши билмаган ёки илк бор келаётган ҳайдовчи йўл белгисини кўриб керакли йўналишда бемалол ҳаракатланади. Тунгги вақтларда эса бу белгилар ўзидан нур қайтариб, ҳайдовчига қулайлик яратади.
Албатта, амалга оширилаётган бу ишлар ҳамда киритилаётган ўзгартиришлар ўзининг ижобий самараларини беради. Самарадорликнинг ортиши эса ҳаракат иштирокчиларига, уларнинг қоидалар талабларига қатъий амал қилишларига ҳам боғлиқ.
Шу ўринда, барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.