Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилоятида 10 кун ичида 2454 та қоидабузар пиёдаларга жарима белгиланди

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган икки ойи мобайнида 98 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлса, уларнинг 50 тасида пиёдалар иштирок этишган. Ушбу рақамларни ҳисобга олиб, Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишига биноан вилоят ҳудудида 1 мартдан 31 мартга қадар «Пиёдалар ҳаракат хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Бу тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилмоқда. Тадбирнинг ўтган 10 куни мобайнида 2454 та қоидабузар пиёдаларга тегишли чоралар кўрилган.

Ҳар бир пиёда томонидан содир этилган қоидабузарлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддасига кўра маъмурий баённомалар расмирлаштирилиши давом этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати