Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилоятида 3 нафар қоидабузар пиёдалар қидирувда эканлиги аниқланди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз тун” тезкор профилактик тадбир доирасида ЙПХ ходимлари томонидан 3 та қидирувдаги шахс аниқланди:

- 2021 йил 9 ноябрь куни Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Муратов томонидан қоидабузар пиёда тўҳтатилган. Қоидабузарлиги юзасидан планшет мосламаси ёрдамида маъмурий баённома расмийлаштирилаётганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқоро Янгийўл шаҳар ИИБга топширилган.

- 2021 йил 15 ноябрь куни Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Юнусов томонидан қоидабузарлик содир этган пиёдалар тўҳтатилган. Қоидабузарлиги юзасидан электрон тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилаётганида, ушбу фуқоролардан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан иккинчи фуқаро эса 122-моддаси билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар Паркент туман ИИБга топширилган.