Тошкент вилоятида 42 фоиз йўл-транспорт ҳодисаларини 18-30 ёшдаги ҳайдовчилар содир этишмоқда...
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ мажлислар залида вилоят ҳудудидаги ҳайдовчи тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг мутахассислари ва ўқитувчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидаги йўл-транспорт ҳодисалари, қоидабузарликлар таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, йўл-транспорт ҳодисаларининг 42.4 фоизини 18-30 ёшдаги ҳайдовчилар содир этишмоқда. Қоидабузарликлар сонида ҳам ёш ҳайдовчилар салмоғи анчагина. Бу улар ўртасида “Йўл ҳаракати қоидалари” ни тарғиб қилиш ишларини янада кучайтиришни, уларнинг билим ва малакаларини доимий равишда ошириб туриш зарурлигини кўрсатмоқда. Йиғилиш иштирокчилари бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилишди ва келгусида амалга оширилиши кўзланган чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати