Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилоятида бир гуруҳ ДЙҲХХ ходимлари катта эҳтиром билан нафақага кузатилди

 

         “25 октябрь-ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда тадбир ўтказилди. Шу куни бошқарманинг мажлислар залига узоқ йиллар шу сохада фаолият кўрсатган, ҳозирда истеъфода бўлган фахрийлар, бошқарма шахсий таркиби ҳамда меҳнат фаолиятини якунлаб фахрийлар сафига кузатиладиган ходимлар йиғилди.

         ЙҲХБ бошлиғи, полковник Бахтиёр Нигманов йиғилишни қисқача кириш сўзи билан очиб, табрик учун сўзни вилоят ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Р.Жўраевга берди. Нотиқ бош бошқарма раҳбарияти номидан йиғилганларни касб байрами билан муборакбод этди. Шундан сўнг табрик учун сўз, истеъфодаги полковниклар, узоқ йиллар давомида вилоят ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаган А.Хамидуллаев ва С.Азаматовларга берилди. Улар барчани касб байрами билан табриклаб, тадбирни ташкил этганларга миннатдорчилик билдиришди.

         Шундан сўнг, сохада самарали меҳнат қилган ва хизмат фаолиятини якунлаган ходимларни нафақага кузатилди. Уларга тантанали равишда, миллий қадриятларимизга асосланган ҳолда тўн кийдирилиб, совғалар тақдим этилди. 

         Тадбирнинг яна бир қувончли қисмига ўтилди. Касб байрами арафасида ЙҲХБ бўлим бошлиғи, подполковник У.Нурмухамедов, 4 минтақа ЙПХ отряди командири, капитан И.Умаров, учинчи минтақа ЙПХ отряди командири Ф.Мусаевларга хизматда эришган  яхши натижалари учун совғалар топширилди.

         Йиғилиш якунида фахрийларга эҳтиром кўрсатилиб, дастурхон ёзилди.

 

                 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати