Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари ноқонуний рангли металлар олиб кетаётган ҳайдовчини аниқлашди
Жорий йил 5 июль куни Тошкент вилоятининг “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Ж.Абдурахмонов ва сафдор Я.Тошев томонидан текшириш учун “Кобальт” русумли, давлат рақам белгиси 10 S 177 JA бўлган транспорт воситасини тўхтатилади. Транспорт воситасини кўздан кечириш вақтида автомобилнинг юкхонасида қопларга яширилган рангли металлар парчалари борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи 1985 йилда туғилан А.Н дан ушбу рангли металларнинг ҳужжатлари сўралганда, ҳеч қандай меёрий ҳужжатлар тақдим этмади. Шундан сўнг ушбу рангли металлар билан биргаликда тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Оҳангарон тумани ИИБ га топширилди.
Суриштирув жараёнида автомашинада умумий оғирлиги 200 килограмм бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.