Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилоятидаги автосалонларда 487 та янги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент вилоятнинг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafchon avtocentr” ҳамда Зангиота туманидаги “Drivers village” МЧЖларида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимлари бириктирилиб, автосалоннинг ўзида фуқаролар сотиб олган янги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.
Яратилган бу қулайликдан фуқароларимиз мамнун бўлишмоқда. Чунки, биринчидан, бу ерда улар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Иккинчидан, машинани олиб бир қувонсангиз, унга шу заҳоти давлат рақам белгиси олиб яна севинасиз. Ташвишингиз камаяди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, вилоятнинг бошқа туманларидаги автосалонлардан янги автомашина харид қилган фуқаролар ҳам ушбу автосалонларга келишлари ҳамда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкин. Энг муҳими карантин талабларига риоя этишса кифоя.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирги кунгача юқорида келтириб ўтилган автосалонларда ДЙҲХХ ходимлари томонидан 487 та янги харид қилинган турли русумдаги транспорт воситаларига давлат рақам белгилари расмийлаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати