Тест режимида

Хабарлар

Тошкент вилоятининг “Чинор” ЙПХ масканида ноқонуний дорилар айланмасига чек қўйилди

2020 йил 28 октябрь куни соат тахминан 02:40 ларда Тошкент вилоятида жойдашган “Чинор” мунтазам ЙПХ масканига тунгги хизматга жалб этилган ходимлар, ЙҲХБ ЙНБ муҳандиси катта лейтенант Ф.Қўйдимуродов, ЙПХ инспекторлари сержант М.Шукуров, кичик сержант Б.Исломов ва ППХ инспектори сержант Ў.Жўраевлар водий йўналишидан Тошкент томон келаётган иккита “Ласетти” русумли транспорт воситаларини тўхташади. Шу пайт транспорт воситалари юкхоналари белгиланган тартибда текширилганда, юкхонада жами 15 турдаги тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланади.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумати ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.                                

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати