Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга келган автомобиль Қирғизистонда узоқ йиллардан буён қидирувдалиги маълум бўлди
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Бўстонлик туманида истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Б.А. ўзига тегишли бўлган 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Ваз-2106” русумли автомобилининг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу автомобилнинг маълумоти ва агрегат рақами текширилганда Қирғизистон Республикасидан олиб қочилганлиги ва 1998 йил 20 февраль кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Малумот учун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББда рўйҳатга олинаётган, қайта рўйҳатдан ўтказилаётган, рўйҳатдан чиқарилаётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими” базасидан текширувдан ўтказилиши лозим. Ушбу тизимдан текширувдан ўтказиш 2015 йилдан йўлга қўйилган бўлиб, автоматик тарзда ишлайди.