Тошкентда Фарғона йўли ва Бектемир шоҳ кўчасини боғловчи кўприк 20 кунга ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2021 йил 1 апрелдан 20 апрелга қадар пойтахтда Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳ кўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.