Тўхтатилган пиёда қидирувда бўлиб чиқди
2021 йил 22 декабрь куни соат 10:30 ларда, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб борётган ЙПХ ходимлари А.Холов ва Ш.Сайфутдиновлар томонидан, "Мустақиллик–Шаҳрисабз" кўчалари чорраҳасида пиёда, 1977 йилда туғилган С.Ш. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро С.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2017 йил 27 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Ш. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.