Тест режимида

Хабарлар

“Toyota” русумли транспорт воситаси тўхтатилганда...

Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Р.Джумабоев, Кинология хизмати ходими З.Хасанов, ППХБ ходими Б.Хўжановлар томонидан, ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 2000 й.т. М.М. бошқарувидаги “Toyota” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси, 2001 й.т. Х.Х.нинг чўнтагида оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.