Тест режимида

Хабарлар

"Трамадол" номли психотроп дорилар олиб юрган йўловчи аниқланди

2022 йил 17 январь куни соат 18:10 ларда, Самарқанд шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Холмуродов ва И.Жўраевлар томонидан, Термиз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1967 йилда туғилган Т.А. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида, фуқаро Т.А.нинг ёнидан 112 (бир юз ўн икки) дона "Трамадол" номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.А. ва аниқланган дори воситалари Самарқанд шаҳар ИИБга топширилган.